UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  3 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Ёшларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишди Янгиликлар

Ёшларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишди

Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида вакилларимизнинг илк хавфли ҳужуми, чап қанотдан. Ўринбоев - Азимов комбиси Сардорнинг паси билан тугади. Сидоров охиригача курашди. 6-дақиқада Акрам Афиф уч нафар ҳимоячимизни чалғитиб, хавфли ноаниқ зарба берди.14-дақиқада Акрам Афиф жарима майдончамизга кириши билан Отахоновга тегиб, йиқилиб тушди. Саудиялик бош ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий ўйинни давом эттирди. 23-дақиқада Акрам Афиф чап қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 1:0.

32-дақиқада камсонли ҳужумларимиздан бири тўп рақиб ҳимоячилари назорати остида майдонни тарк этиши билан тугади. Нормуродовнинг омади келмади. 45-дақиқада Нажмиддин Нормуродовнинг "пушка"дан учиб чиққандек зарбаси дарвоза устунидан анча беридан ўтиб кетди.

56-дақиқада Акрам Афиф ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди - 2:0. 67-дақиқада бурчак зарбаси амалга оширдик. Азимовнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов бош билан зарба берди. Баланд, анча баланд. 85-дақиқада ҳисоб қисқарди. Жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Забиҳилло Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади - 2:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади ва иккала жамоа Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.



Қатар U19 - Ўзбекистон U19 - 2:1
Гол:
Акрам Афиф, 23 - 1:0.Акрам Афиф, 56 пенальти - 2:0.
Забиҳилло Ўринбоев, 85 - 2:1.
Қатар U19:
1. Юсуф Ҳасан 3. Салаҳ Ал Яхри, 5. Серигне Тиам, 6 Абдулазиз Маҳмуд, 8 Аҳмад Доозандех, 10. Акрам Афиф, 11. Жассим Ал Жалабий 12. Жасим Муҳаммад, 17. Жассим Ал Шаммарий (Абдулла Ал Ахрак, ), 18. Ассим Мадибо, 21. Носир Ал Наср (Муаз Яҳё, 46).
Ўзбекистон U19:  Шерзодбек Абдураимов, Достонбек Турсунов, Аббос Отахонов, Улуғбек Худойбердиев, Азизбек Мамазоитов, Нажмиддин Нормуродов, Жавоҳир Соҳибов (Миржамол Қосимов, 67), Дурбек Камолов (Мақсуд Маҳмудов, 60), Сардорбек Азимов, Забиҳилло Ўринбоев, Андрей Сидоров (Элдор Шомуродов, 46).
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика