Ёшларимиз иккинчи учрашувида Албания ёшлари билан дуранг ўйнашди

Narzulla Saydullayev
20 авг 2014, 10:55
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёшларига қарши иккинчи учрашувини ўтказди.
Туркиядаги иккинчи баҳсда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Албания билан дуранг қайд этишди - 0:0.

16 август кунги илк ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia