Ёшлар лигаси. "Динамо" Андижондан очко билан қайтди

11 апр 2014, 19:38
Жорий мавсумда тўлиқ самарқандлик ёш футболчилар билан Ёшлар лигасида иштирок этаётган «Динамо» ўринбосарлар жамоаси 5-тур ўйинларидан ўрин олган баҳсда Андижонда майдонга тушди.
Қувонарлиси, водийдаги учрашувда ҳам Камо Газаров бошқарувидаги ёш «динамочилар» мавсумдаги мағлубиятсиз серияларини давом эттиришди. 36-дақиқада Акмал Жўрабоев андижонликларни ҳисобда олдинга чиқаргач, вакилларимиз кўп ўтмай ҳисобни тенглаштирига эришишганди, бироқ бош ҳакам яққол голни негадир инобатга олмади.

Ўйин якунигача ҳужумкорликни тўхтатмаган самарқандлик футболчилар ниҳоят 90+5-дақиқада мағлубиятдан қочишга эришишди. Холмўмин Давроновнинг голи «Динамо» жамоасига сафардаги бир очкони келтирди.

Ёшлар Лигаси. 5-тур.

«Андижон» - «Динамо» - 1:1

Голлар:
Акмал Жўрабоев 36 - Холмўмин Давронов 90+5.

5-турдан кейин ҳозирча мағлубият нималигини билмай келаётган жамоалар бу – «Динамо» ва «Нефтчи» жамоалари бўлиб туришибди.

Манба: fcdinamo.uz