UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  4 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида Янгиликлар

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида

Куни кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг икки нафар футболчиси – Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар туғилиб ўсган Урганч шаҳрида тантанали равишда кутиб олинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Жаҳон чемпионати иштирокчиларини Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов қабул қилди. Учрашув чоғида П. Бобожонов ёшларимизнинг маҳоратига муносиб баҳо бериб, бундан кейинги фаолиятларида ҳам омадлар тилади. Футболчиларимизга ва уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Шунингдек, барчасига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Ўз навбатида иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътироф учун самимий миннатдорчиликларини билдиришди. Келгусида ўзбек футболи довруғини янада юқори чўққиларга кўтаришга куч-ғайратларини аямасликларини таъкидлашди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика