UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  46 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2

Ёрқин Назаров: "Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди"

ОКМК ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур ўйинидан (0:1) сўнг мезбонлар устози Ёрқин Назаров бугунги баҳс ҳақида фикр билдирди.


- ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизнинг мақсадимиз рақибга жанг таклиф этиш эди. Биз ушбу вазифани бажардик. Йўлнинг ўзида 4-5 соат вақтимизни сарфладик. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда 4та голли вазиятларга эга эдик. Агар вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда 2-3та гол урган бўлар эдик. Футбол шундай ўйин. Сиз урмасангиз, сизни жазолашади.

- "Турон" жамоаси лигада қолиш имкониятларини яна камайтириб юборди. Жамоа ушбу ҳолатдан чиқиб кета оладими?

- Лигада қолиш учун ҳали ҳамон имкониятларимиз бор. Олдиндаги учта ўйинда ғалаба қозонсак лигада қолишимиз мумкин. Сўнги турга қадар курашамиз.

- Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ "Турон" юқори прессинг билан ўйнади. Ҳужумчилар Ҳолмуродов ва Азимовлар рақиб ҳимоячиларини анча қийнашди. Ҳолмуродовнинг захирага олинишининг сабаби чарчоқ аломатларими ёки бошқа сабаб борми?

- У чарчаб қолди. Ҳолмуродов тезкор футболчи. Жуманқўзиев эса Ҳолмуродовдан ҳам тезроқ ва шу сабабдан уни майдонга туширдим. Юқори прессинг қўллаганимизнинг сабаби - ғалаба қозониш ва лигада қолиш учун ҳаракат эди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика