UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  5 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  9 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5

"Ёнаётган" Про-лига. "Андижон тайм" ва ўша Хайрулла Ҳамидов (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Ёнаётган" Про-лига. "Андижон тайм" ва ўша Хайрулла Ҳамидов (Бекзод Толибов блоги)

Про-лиганинг даражасини унчалик ҳам юқори деб ҳисобламайдиганлар адашади.

Ҳозирданоқ бу лигада Суперлига йўлланмаси учун интрига ўзининг ҳар доимгидан ҳам энг юқори чўққисига чиқиб улгурган. Хуллас, қисқача айтганда бу лига "ёнаяпти", ҳар бир ўйинда фаворит ким, аутсайдер қайси жамоа, айта олмайсиз.

Про-лиганинг 8-турида "Бухоро" ўз майдонида вилоятдоши ҳисобланган "Ғиждувон"ни қабул қилди. Кимлардир бу ўйинда назарий жиҳатдан майдон эгаларининг осонлик билан қўлга киритиладиган ғалабасини тахмин қилаётганди, лекин амалдачи? Беллашувнинг 87-дақиқасигача "Ғиждувон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгани ҳақида хабарингиз бор эдими? Айнан шу дақиқада сиз билган ва сиз таниган ўша тажрибали тўпурар Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин шу натижа билан якунига етди.

Пешқадамлар сафида номи қайд этилаётган "Хоразм" ушбу турда яқиндагина янги бош мураббий Диёр Мирзабоев бошқарувига ўтган "Янгиер" меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Хўш, бундай натижани кутганмидингиз? Назаримда йўқ, кутмаган эдингиз, лекин ўйин айни шу натижа билан якунига етди.

8-турда "Арал Самали" сафарда "Зомин" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Турнинг марказий учрашуви дея эътироф этилаётган "Турон" - "Машъал" тўқнашувида яйпанликлар 2:1 ҳисобида ғалаба эришди. Мавсумнинг энг шиддатли ва ҳиссиётларга бой ўтган ўйинида Микола Агапов ва Аъзам Алиевларнинг шедевр голларини кўрмаган ўзбек футболи мухлислари қолмади шекилли, ёки борми?

"Андижон тайм". Бу иборани эндиликда Ўзбекистоннинг метр шарҳловчиси Хайрулла Хамидов номи билан боғлайверсак ҳеч ким қарши бўлмаса керак. Хабарингиз бордир, сўнги 3 та турда "Андижон" ўйиннинг энг сўнги дақиқаларида гол уриб ғалабага эришмоқда, ўша 3 та баҳсни ҳам айнан Хайрулла Хамидов шарҳлаб борганига, "Андижон тайм"га мухлисларни учрашувнинг энг сўнги сонияларига қадар ишонтира олганига нима дейсиз? 8-турда Ғузорнинг "Шўртан" клуби меҳмони бўлган андижонликлар ҳакам ўйин якунлангани ҳақида ҳуштакни чалиш учун чоғланган вақтда гол уриб ғалабага эришдилар. Ажойиб, тўғрими? Бунақаси камдан-кам бўлади, айниқса кетма-кет 3 та ўйинда. Ҳа, эндиликда "Андижон тайм" ибораси ва Хайрулла Хамидов номи ижтимоий тармоқларда ўзаро уйғун холда ишлатилишига шубҳа йўқ.

Қуйида интрига ҳозирданоқ "ёнаётган" Про-лиганинг 8-туридан сўнг мусобақа жадвали эътиборингизга ҳавола этилмоқда.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика