UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  0 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  2 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  3 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4

Ёдингиздами? 2014 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар Янгиликлар

Ёдингиздами? 2014 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар

Ўзбекистон футболида юзага келган танаффусдан фойдаланиб "Локомотив"нинг 2014 йилги таркибини ёдга оламиз.

- "Локомотив" 2014 йилни ОЧЛ плей-офф босқичидаги учрашув билан бошлаган. 

- Тошкентда қалин қор ёққани сабабли ОФК 9 февраль куни Қувайтнинг "Ал Қувайт" ("Қувайт СК") жамоаси билан кечган баҳсни "Пахтакор" стадионига кўчиради. 

- Мазкур учрашувда "темирйўлчилар" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган ҳолда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олишмаган. 

- "Локо" сафида Иван Нагаев 66-дақиқада ягона гол муаллифи бўлган.

 

- 2014 йил ҳам Олий лигада 14та жамоа иштирок этган. 

- "Локомотив" 26 ўйиннинг 20тасида ғалаба қозониб, икки дуранг билан жами 64 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни қўлга киритган. 

- "Темирйўлчилар" ўша мавсум фақат иккита беллашувда имкониятни бой беришган: "Бунёдкор" ва "Пахтакор"га. 

- Яна бир маълумот, 2014 йил "Локо" ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. 

- Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган Кубокнинг финал ўйинида "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. 

- Ўйиндаги ягона гол 107-дақиқада Жасур Ҳасанов томонидан киритилган.


- "Локомотив" уйдаги баҳсларнинг 10тасида ғалаба қозонган. 

- Мавсумдаги иккита мағлубият ҳам уйда ўйинларда рўй берган. 

- Уй учрашувларида тўплар нисбати 34-12. 

- Уйдаги энг йирик ғалаба "Андижон" ва "Металлург" билан баҳсларда қўлга киритилган. 


- 2014 йил сафардаги баҳслар мағлубиятсиз ўтган. 

- Жамоа сафарда 10 марта зафар қучиб, 3 бор дуранг ўйнаган. 

- Сафар беллашувларида тўплар нисбати 24-10. 

- Энг йирик ғалаба Қаршида "Насаф" устидан қўлга киритилган.


 

2014 йил "Локомотив" сафида майдонга тушган футболчилар: 


Дарвозабонлар: 

Игнатий Нестеров - 23 ўйин. 

Тимур Жўраев - 2 ўйин. 

Сарвар Каримов - 1 ўйин. 


Ҳимоячилар:

Иброҳим Раҳимов - 25 ўйин, 2 гол.

Ислом Тўхтахўжаев - 23 ўйин, 1 гол.

Салим Мустафоев - 21 ўйин, 1 гол.

 Бобур Йўлдошев - 19 ўйин.

Шавкат Муллажонов - 9 ўйин. 

Илҳом Суюнов - 7 ўйин, 1 гол. 

Артём Филипосян - 6 ўйин. 

Саҳоб Жўраев - 4 ўйин. 

Сардор Раҳмонов - 2 ўйин.

 

Ярим ҳимоячилар:

Лутфулла Тўраев - 25 ўйин, 2 гол. 

Жасур О. Ҳасанов - 23 ўйин, 2 гол. 

Фозил Мусаев - 22 ўйин, 2 гол. 

Виктор Карпенко - 20 ўйин, 1 гол.

Дилшод Раҳматуллаев - 13 ўйин, 1 гол.

Садриддин Абдуллаев - 13 ўйин, 4 гол.

Жасур Ж. Ҳасанов - 9 ўйин, 2 гол. 

Акмал Холматов - 5 ўйин.

Андрей Кожокарь - 5 ўйин.

Қувондиқ Рўзиев - 4 ўйин. 

Дилшод Жабборов - 4 ўйин. 

Марат Бикмаев - 4 ўйин, 2 гол.

Сардор Мирзаев - 1 ўйин. 


Ҳужумчилар: 

Фарҳод Тожиев - 22 ўйин, 13 гол.

Иван Нагаев - 19 ўйин, 8 гол.

Александр Гейнрих - 11 ўйин, 7 гол. 

Алишер Шоғуломов - 11 ўйин, 5 гол. 

Вячеслав Шевченко - 7 ўйин, 1 гол. 

Александр Шадрин - 2 ўйин.


- "Локо" сафида Фарҳод Тожиев 13та гол билан жамоа тўпурари бўлган. 

- Лутфулла Тўраев ва Иброҳим Раҳимов энг кўп 25тадан ўйинда иштирок этишган.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика