UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Ёдгор Саъдиев: Янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир қилади Янгиликлар

Ёдгор Саъдиев: Янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир қилади

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев "UZREPORT TV"га берган интервьюсида ЎФФ томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мана ЎФФга янги раҳбарият келганига 100 кун бўлмоқда. Федерация президенти Умид Аҳмаджоновдан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларининг умиди катта! Ҳозир миллий чемпионат янги форматга ўтиляпти. Мен очиғини айтаман, менга маъқул бу формат. Нимаси билан маъқул!? Жамоаларнинг орасидаги рақобатнинг кучайишига олиб келади бу нарса. Футбол майдонидаги курашнинг ошишига олиб келади, ана шуниси билан менга жуда маъқул. Энди учрашувлар 4 даврада бўлиб ўтади. Ҳар клуб мана шу 4 давра учрашувларига алоҳида тайёргарлик кўради ва ўйинини кучайтириб олиш имконига эга бўлади. Аввалги 16 та жамоадан иборат формат миллий терма жаомамизнинг Жаҳон чемпионатларига чиқишига таъсири жиҳатидан ўзини оқламади, мени фикримча. Бу мени шахсий, субьектив фикрим.

Мана бу 12 та жамоа энди ўзини устида кўпроқ ишлайди. Про-лигадаги жамоалар Суперлигага чиқиш учун кўпроқ ҳаракат қилишади. Нега? Чунки, жамоалар Суперлигага чиқса, уларнинг таркибидаги футболчиларнинг маошлари албатта ошади ва демак бу ерда ҳар томонлама манфаат ва қизиқишлар ҳисобга олинган. Шу билан биргаликда бу формат, бизнинг миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ҳам ижобий таъсир қилади деган умидларимиз бор.



Мен ўйлайманки, бу ўйланган лойиҳалар жуда ҳам пишиқ ва ўзбек футболини жаҳон ареналарига олиб чиқиш учун қилинаётган ишлардан бири ҳисобланади.

Минг афсус, биз 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпирайди деб умид қилгандик, бу бизга насиб этмади. Биз энди Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар ўз самарасини беради, деб ният қиламиз".


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика