

Мутахассис май ойида Германия футбол иттифоқи билан 2022 йилгача шартнома тузган эди. Жанубий Кореяга қарши мағлубиятдан сўнг (0:2), ташкилот президенти уни қўллаб-қувватлади. Маълумотларга кўра, мураббий жамоадан кетмоқчи эмас ва бу вариантни кўриб чиқмаяпти ҳам.
Германия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида 4-ўринни эгаллаган эди.



