UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Милитао узоқ муддатг сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1

Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24 Янгиликлар

Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24

Мураббийга бош мураббий эмас, бошқа лавозим таклиф қилинган.

Sport24 хабарига кўра, Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лев ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, ҳозирги босқичда бош мураббийлик лавозими эмас, балки маслаҳатчи роли муҳокама қилинмоқда.

"Томонлар ўртасида алоқа ўрнатилган, Лев ҳамкорликка тайёр. Аммо ҳозирча уни бош мураббий этиб тайинлаш масаласи кўтарилмаяпти. Ўзбекистон унга терма жамоанинг жаҳон чемпионатига тайёргарлигини назорат қилувчи маслаҳатчи ролини таклиф этди," - деб айтди мутахассисга яқин манба.

"ЎФА ичида ягона фикр йўқ. Баъзи расмийлар терма жамоага Жаҳон чемпионатида таниқли мутахассис керак, деб Левни бош мураббий сифатида таклиф этишни талаб қилмоқда. Аммо федерациядагиларнинг бошқа қисми Тимур Кападзени сақлаб қолиш тарафдори: айнан у жамоани мундиалга олиб чиққан. Кападзенинг ўзи ёрдамчи бўлишни истамайди ва агар Лев жамоа бошига тайинланса, кетиши мумкин," - дея қўшимча қилди иккинчи суҳбатдош.

Манбаларга кўра, томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар давом этмоқда: Левнинг Ўзбекистон терма жамоаси штабидаги роли муҳокама қилинмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика