UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  57 20:45Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  12 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Йоахим Лев: "Иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик" Янгиликлар

Йоахим Лев: "Иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Евро-2016 гуруҳ босқичи доирасида Украина устидан қозонилган ғалаба (2:0)ни шарҳлаб ўтди.

"Украинанинг бугунги ўйини мени ажаблантирмади, уларнинг охирги икки йилдаги кўплаб учрашувларини кўрдим. Бу жамоанинг ҳимояси жуда кучли, ўйинчилари жисмонан кучли, ҳаводаги тўплар учун курашда ажойиб тарзда ҳаракат қилишади. Украиналикларда қарши ҳужумларни хавфли кўриниш олишини таъминлаб берувчи дриблинги юқори бўлган жуда тезкор қанот ярим ҳимоячилари бор. Терма жамоанинг асосий ўйинчилари "Шахтёр" ёки "Динамо"да тўп тепишади, бу уларга доимий тарзда Чемпионлар лигасида ўйнаш ва халқаро тажриба тўплаш имкониятини беради. Украиналиклар гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "ТАСС".

Шунингдек, мураббий иккинчи бўлим тўлиғича шогирдларининг назорати остида ўтганини таъкидлаб ўтди.

"Биринчи бўлим юқори темпда ўтди, кўп югуришга тўғри келди. Биз рақибга бир неча бор хавфли қарши ҳужум уюштириш имкониятини бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда эса бу муаммонинг ечимини топдик ва вазиятни тўлиқ ўз назоратимизга олдик. Тўпни рақибга деярли бермадик", - дейди Лев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика