UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  3 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов Янгиликлар

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони ва ҳимоячисини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ярим ҳимоячини аниқлаймиз.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")
Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Аъзам Алиев ("Навбаҳор")
Жасур Ҳасанов (АГМК)

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси дея "Бунёдкор" футболчиси Жавлон Иброҳимов топилди.

Жавлон Иброҳимов "Бунёдкор" сафида ўтган мавсумда юқори даражада барқарор ўйин кўрсатди. Гарчи таянч ярим ҳимоячиси бўлишига қарамасдан, Иброҳимов жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Маълум муддат чемпионат тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Шунингдек, сўровномада "Локо" сафида ажойиб мавсумни ўтказган Сардор Мирзаев ғолибликни қўлга киритган Жавлон Иброҳимовга етарлича рақобат туғдирди. Фақатгина биргина овоз фарқи билан шоҳсупа Жавлон Иброҳимовга насиб этди. "Насаф" ва АГМК таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган Жасур Ҳасанов ҳам лауреатлар ичида овоз тўплашга эришди. "Бунёдкор"нинг яна бир марказий ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ҳам номзодлар қаторидан ўрин олди ва битта овоз тўплади. Номзодлар қаторига кирган "Навбаҳор" таянч ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев овоз тўпламади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Жасур Ҳасанов
Толибжон Қосимов - Жавлон Иброҳимов
Шаҳбоз Беғамов - Жавлон Иброҳимов
Жаҳонгир Файзуллаев - Сардор Мирзаев
Зоир Турсунбоев - Сардор Мирзаев
Ниғмон Назимов - Жавлон Иброҳимов  
Алишер Холматов - Жасур Ҳасанов
Нозима Зарипова - Жасур Ҳасанов  
Хайрулла Холиқов - Сардор Мирзаев  
Жасур Асланов - Жавлон Иброҳимов
Нодирхўжа Юлдашев - Сардор Мирзаев  
Гайрат Хасбиулин - Сардор Собирхўжаев
Асрор Абдуназаров - Жавлон Иброҳимов


Шу тариқа "Бунёдкор" аъзоси Жавлон Иброҳимов "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика