Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида
15 окт 19:45
Янгиликлар
Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида
Кенан Йилдизга бир нечта топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Ювентус"нинг туркиялик вингери билан "Челси", "Арсенал" ва "Барселона" жамоалари қизиқмоқда. Маълумотларга кўра, ёзда "Челси" 67 миллион евро таклиф қилган, аммо бу таклиф рад этилган.
Футболчининг ўзи эса Турин клубида қоладиган бўлса, маошининг ошишини истамоқда. Ҳозирда у йилига 1,7 миллион евро маош олади, аммо "Ювентус"даги Жонатан Дэвид даражасига яқин — тахминан 6 миллион евро атрофида маош сўрамоқда.
Жорий Серия A мавсумида туркиялик футболчи 6 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 3 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар