Яя Туре «Сити»дан кетмоқчи, клуб унга нисбатан ҳурматсизлик қилди

Narzulla Saydullayev
20 май 2014, 08:20
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре клубни тарк этмоқчи, бу ҳақда унинг агенти Дмитрий Селюк айтиб ўтди.
«Яя жуда хафа ва клубдан кетмоқчи. Бир қатор сабаблар бор. Ҳозир у ЖЧга бор эътиборини қаратиши керак. Аммо «Сити» унга нисбатан ҳурматсизлик қилди.

Улар муносабатлар сотиб олинмаслигини тушунишмайди. Гап шартномада эмас, гап инсонийлик ҳақида, «Сити» футболчини ҳурмат қилмаслигини кўрсатди.

Таъкидлаб ўтаман: пулларнинг умуман алоқаси йўқ. «Барселона»га қайтиш учун камроқ маошга ҳам рози бўларди», – дейди Селюк.

Селюкнинг айтишича яқинда Дубайга бўлган сафар давомида «Манчестер Сити»дан ҳеч ким Яя Турени туғилган куни билан табрикламаган. 13 май куни африкалик футболчи 31 ёшга тўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru