
Бу ғалаба туфайли "шаҳарликлар" "Саутгемптон"ни ортда қолдириб 2-ўринга чиқиб олди.
"Бу биз учун жуда яхши натижа бўлди. "Саутгемптон" бу мавсумда жуда яхши ўйнаб, ўз майдонида кўп гол ураётганди, аммо жамоамиз бир ёқадан бош чиқариб, ғалабага эришди. Агуэронинг ўзи бугун гол урмади, аммо у жамоадошларига катта ёрдам берди. Имконият бўлса барча ярим ҳимоячиларимиз гол уришга ҳаракат қилишади.
Мен доимо жамоамиз учун ёрдам беришга интиламан. Премьер-лигада рақобат катта ва охиригача курашиш керак. Биз ҳозиргидек ўйнашни давом эттиришимиз керак" - дейди Туре.