UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  4 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  21 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  19 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3

“Яшнобод” ярим финалда “Сергели” билан ўйнайди Янгиликлар

“Яшнобод” ярим финалда “Сергели” билан ўйнайди

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда футбол бўйича иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси давом этмоқда. Унда гуруҳ босқичига якун ясалди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Яшнобод” жамоаси аъзолари охирги турда ўз майдонида “Бунёдкор-Б” футболчиларини қабул қилди. Яшнободликларнинг тўлиқ устунлигида кечган ўйинда навбатдаги йирик ҳисоб қайд қилинди. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтган учрашувда бунёдкорчилар ўз дарвозалари тўридан жавобсиз учта тўп олиб чиқишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар вакили Азамат Бойматов “дубл”га эришган бўлса, танаффусдан сўнг ёш ва умидли ҳужумчи Маъмурбек Насриев ўз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади — 3:0.


ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
“Мустақиллик кубоги — 2018” гуруҳ босқичи
“В” гуруҳи, 3-тур, 2018 йил 7 август
“Яшнобод” — “Бунёдкор-Б” — 3:0 (2:0).
Ҳакамлар: 
Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Бахтиёр Шавкатов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
“ЯШНОБОД”: Бобуржон Ҳайдаров, Расулжон Раҳмонбердиев, Ислом Исмоилов, Аббос Амонов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Баҳодир Даминов, Алишер Зиёвуддинов, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов (с).
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмурбек Насриев, Юсуф Алиев, Бекзод Аҳмедов, Расул Шуҳратов, Азиз Тўхтаматов, Тоҳир Исроилов, Аҳрор Азаматов, Сойибжон Сафаров.
“БУНЁДКОР-Б”: Маҳмуд Одилхонов, Жасур Холдоров, Зокир Ҳасанов, Отабек Юсупов, Қундуз Аъзамов, Сирожиддин Башриддинов, Асад Қурбонов, Сардор Усмонов, сардор Етовқўзиев, Жамшид Бойқобилов, Элхон Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдужабборов, Рауль Акчурин, Жавоҳир Ражабов, Дониёр Эргашев, Шоҳ Эшоналиев, Бахти Сиддиқохунов, Жамшид Бахшуллаев.
Голлар: Азамат Бойматов (иккита), Маъмурбек Насриев.


Шундай қилиб, “Яшнобод” футболчилари ўз гуруҳидаги барча уч учрашувда ғалаба қозониб, 9 очко жамғарди ва “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритди. Дастлабки турда яшнободликлар 16-БЎСМ жамоасини 5:0, кейинги ўйинда эса LSFни 2:1 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.
Гуруҳнинг учинчи турдаги иккинчи жуфтлик учрашувида LSF — 16-БЎСМ жамоалари ўзаро рўбарў келишди — 3:3.

Қуръага кўра, мусобақанинг тўрт гуруҳи ғолиблари ярим финалга йўлланма олди. 11 август куни ўтказиладиган учрашувда “Яшнобод” жамоаси “А” гуруҳи ғолиби “Сергели” футболчилари билан куч синашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика