UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  57 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  33 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7

“Яшнобод” ярим финалда “Сергели” билан ўйнайди Янгиликлар

“Яшнобод” ярим финалда “Сергели” билан ўйнайди

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда футбол бўйича иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси давом этмоқда. Унда гуруҳ босқичига якун ясалди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Яшнобод” жамоаси аъзолари охирги турда ўз майдонида “Бунёдкор-Б” футболчиларини қабул қилди. Яшнободликларнинг тўлиқ устунлигида кечган ўйинда навбатдаги йирик ҳисоб қайд қилинди. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтган учрашувда бунёдкорчилар ўз дарвозалари тўридан жавобсиз учта тўп олиб чиқишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар вакили Азамат Бойматов “дубл”га эришган бўлса, танаффусдан сўнг ёш ва умидли ҳужумчи Маъмурбек Насриев ўз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади — 3:0.


ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
“Мустақиллик кубоги — 2018” гуруҳ босқичи
“В” гуруҳи, 3-тур, 2018 йил 7 август
“Яшнобод” — “Бунёдкор-Б” — 3:0 (2:0).
Ҳакамлар: 
Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Бахтиёр Шавкатов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
“ЯШНОБОД”: Бобуржон Ҳайдаров, Расулжон Раҳмонбердиев, Ислом Исмоилов, Аббос Амонов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Баҳодир Даминов, Алишер Зиёвуддинов, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов (с).
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмурбек Насриев, Юсуф Алиев, Бекзод Аҳмедов, Расул Шуҳратов, Азиз Тўхтаматов, Тоҳир Исроилов, Аҳрор Азаматов, Сойибжон Сафаров.
“БУНЁДКОР-Б”: Маҳмуд Одилхонов, Жасур Холдоров, Зокир Ҳасанов, Отабек Юсупов, Қундуз Аъзамов, Сирожиддин Башриддинов, Асад Қурбонов, Сардор Усмонов, сардор Етовқўзиев, Жамшид Бойқобилов, Элхон Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдужабборов, Рауль Акчурин, Жавоҳир Ражабов, Дониёр Эргашев, Шоҳ Эшоналиев, Бахти Сиддиқохунов, Жамшид Бахшуллаев.
Голлар: Азамат Бойматов (иккита), Маъмурбек Насриев.


Шундай қилиб, “Яшнобод” футболчилари ўз гуруҳидаги барча уч учрашувда ғалаба қозониб, 9 очко жамғарди ва “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритди. Дастлабки турда яшнободликлар 16-БЎСМ жамоасини 5:0, кейинги ўйинда эса LSFни 2:1 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.
Гуруҳнинг учинчи турдаги иккинчи жуфтлик учрашувида LSF — 16-БЎСМ жамоалари ўзаро рўбарў келишди — 3:3.

Қуръага кўра, мусобақанинг тўрт гуруҳи ғолиблари ярим финалга йўлланма олди. 11 август куни ўтказиладиган учрашувда “Яшнобод” жамоаси “А” гуруҳи ғолиби “Сергели” футболчилари билан куч синашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика