Яқиндагина сафга қайтган Де Брюйне яна жароҳат олди
02 ноя 2018 09:31
Янгиликлар
Яқиндагина сафга қайтган Де Брюйне яна жароҳат олди
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия лига кубоги 1/8 финали доирасидаги «Фулхэм»га қарши ўйинни (2:0) охирига етказа олмади.
86-дақиқада унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушди. Майдонни тарк этаётганда Кевин чап оёғини ушлаб олган эди.
Де Брюйне август ойида жиддий жароҳат олиб узоқ муддат даволанган эди. Ўша жароҳатини даволагач иккинчи бор майдонга тушганди.
Фикрлар