UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  7 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  47 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

Япония билан ўйинда Тожикистонга нима ёрдам бериши мумкин ёхуд Усмон Тошев нимага ишонмоқда? Мураббий билан интервью Янгиликлар

Япония билан ўйинда Тожикистонга нима ёрдам бериши мумкин ёхуд Усмон Тошев нимага ишонмоқда? Мураббий билан интервью

Хабарингиз бор, март ойида Осиё қитъаси терма жамоалари ЖЧ-2022 саралаш босқичида навбатдаги учрашувларини ўтказишди.

Япония билан ўйинда Тожикистонга нима ёрдам бериши мумкин ёхуд Усмон Тошев нимага ишонмоқда? Мураббий билан интервью


Хабарингиз бор, март ойида Осиё қитъаси терма жамоалари ЖЧ-2022 саралаш босқичида навбатдаги учрашувларини ўтказишди. Қўшниларимиз бўлмиш Тожикистон терма жамоаси саралашнинг 7-турида Мўғулистонга қарши майдонга чиқди ва 3:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Мазкур ғалабадан кейин Тожикистон очколари сонини 10 тага етказиб, “Ф” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа орасида эса учинчи поғонада.  Буёғига тожикларнинг иккита ўйини қолди. Айтиш мумкинки, ҳар иккала баҳс ҳам оғир кечади. Япония - гуруҳ фаворити, бунга шубҳа йўқ. Лекин Мьянма биринчи даврада Тожикистонни 4:3 ҳисобида мағлуб этганди. Биз ушбу мавзу юзасидан Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошевга юзландик.

- Усмон Қудратович Мўғулистон билан ўйинда Тожикистон янада кўпроқ гол уриши мумкин эди. Шундай экан мазкур учрашувга тайёрлаган режаларингиз қай даражада иш берди, деб ўйлайсиз?

- Режа бўйича ишладик. Ўйлайманки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Ушбу учрашувга қадар Мўғулистоннинг машғулотларини ва ўйинларини кўриб, ўзим учун таҳлил қилиб келган эдим. Шу асосида йигитлар билан тайёргарлик кўрдик. Худога шукур ғалаба қозондик. Лекин амалга ошмай қолган режаларимиз ҳам бўлди. Дейлик кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бунинг натижасида тўплар нисбатимизни янада яхшилиб олиш имкони бўларди. Футболчиларнинг руҳияти жанговар ҳолатда эди, менсимаслик ҳолати кўзга ташлангани йўқ. Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик асосий ўринга чиқади. 

-  Сўнгги ўйинлардан сўнг Тожикистон терма жамоаси энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган тўрт терма жамоа орасида учинчи бўлиб турибди. Олдинда яна ўйинлар бор, шундай экан Тожикистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолай оласиз?

- Ҳозирда вазият шундайки, барча терма жамоаларда имконият сақланиб қолинган. Охиригача курашишимиз ва ўйнашимиз керак. Иккинчи ўрин билан энг яхши тўрт жамоа сараланаётганда ҳаттоки битта гол ҳам муҳим рол ўйнайди. Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Лекин футболда кўряпсиз кундан кунга вазият ўзгармоқда. Буни ҳам инобатга олиш даркор.

- Тожикистон навбатдаги икки учрашувни Япония ва Мьянмага қарши ўтказади. Бу ўйинлар олдидан сизни ўйлантираётган ва ҳавотирга солаётган жиҳат нима?  Япония фаворит, Мянма биринчи ўйинда 4-3 ҳисобида ғалаба қозонганди...

- Қолган икки баҳс қийин эмас қизиқарли кечиши шубҳасиз. Чунки мен учун қийин ўйин бўлмайди. Мен қандай футболчилар билан ишлаётганимни биламан. Агарда ким ўз ишини севса, астойдил ҳаракат қилса ҳеч қачон қийинчилик бўлмайди. Япония терма жамоасида устунлик бор, буни инкор қилмайман. Ҳеч қиси йўқ. Агар биз Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак, натижалар яхши бўлишини хоҳласак Япония сингари топ жамоалар билан ўйнашни билишимиз ва ютишимиз керак. Муносиб тайёргарлик кўрамиз. Мана шу икки учрашув бизнинг қай даражада тайёр эканлигимизни кўрсатиб беради. Мьянма билан биринчи ўйинда ғалабани эрта нишонлаб юборгандик. Бунинг оқибатида жазоланганмиз. Умуман олганда барча билан ўйнаса бўлади. Ҳозирда ҳамма футболни қандай ўйнашни тушуниб олган. Фақатгина маҳорат ва ўйинга диққатни жамлашга кўп нарса боғлиқ. 

- Япониядан ниманинг ҳисобига очко тортиб олиш мумкин ? Уларга қарши қўшимча тактика ёки яширин қуролингиз борми?

- Япония билан ўйинда бизга тактика ёрдам бериши мумкин. Уларнинг қандай ўйнашини биламиз. Айтганимдек биз тактикага таянамиз. Биринчидан аниқ вазифамиз бўлиши керак. Иккинчидан футболчилардаги чидамлилик. Қанча вақтгача кучимиз етади ва уни 90 дақиқага қандай тақсимлашимиз лозим. Япония бутун ўйин давомида хатоларимизни пойлайди ва яримта вазиятдан ҳам гол уриб кетиши мумкин. Шунинг учун майдонда рақибга қарши фақат оддий ҳимояланишимиз эмас, гол ҳам уришимиз керак. Шунчаки кам гол ўтказиш илинжида ўйнамаймиз. Ғалаба қозонса бўлади, нима учун ютмаслигимиз керак? Юқорида таъкидлаганимдек тактика, футболчиларнинг чидамлилиги ва кучини тўғри тақсимласак ниятимизга эришамиз.

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган Эхсони Паншанбе, Давронжон Эргашевнинг ҳаракатларини кузатиб боряпсизми?

- Улар асосий футболчиларимиз ҳисобланади. Давроннинг ўйин услуби бошқача. Ҳимояда етакчиликни қўлига олади, ёшларга ўрнак бўладиган футболчи. Эхсон эса ижодкор футболчи. Ярим ҳимоя ва ҳужумда катта ҳажмдаги ишни бажаради. Уларнинг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бормоқдаман. Бўлажак учрашувларда бизга керак бўлишади.

- Сўнгги маълумотларга кўра Тожикистон чемпионатида жами 16 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Ушбу ҳолатга муносабат билдирсангиз? 

- Бу жуда яхши ҳолат. Тожикистон ва Ўзбекистон азалдан дўст бўлиб келган. Ҳозир ҳам бу ерда кўрсангиз ҳар бир оилада самарқандлик ёки бухоролик ўзбекларни учаратасиз. Футболчи учун ҳам бу қайсидир томондан яхши. Боиси оиласида узоқда бўлади, бир ўзи фикрлаши, бошқа муҳитда ўзини синаб кўради. Менимча бунинг ёмон жойи йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика