"Янгийўл" Биринчи лигадан четлаштирилди
21 сен 2023 15:58
Янгиликлар
"Янгийўл" Биринчи лигадан четлаштирилди
Тошкент вилояти футбол академияси қошида ташкил этилган "Янгийўл" футбол жамоаси "Биринчи лига регламенти"нинг 9.8-банди асосида Лига қатнашчилари сафидан чиқарилди.
"Янгийўл" Биринчи лиганинг 14-туридан ўрин олган "Насаф-фарм"га қарши учрашув учун ташриф буюрмаганидан келиб чиқиб, жамоага 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилганди. 16-турга келиб академия жамоаси "Бунёдкор-фарм" билан ўйинда иштирок этмади ва иккинчи бор техник мағлубиятга лойиқ кўрилди.
"Биринчи лига регламенти"нинг 9.10-бандига кўра, мусобақадан четлаштирилган жамоа шу мусобақа доирасида қанча учрашув ўтказганидан қатъи назар унинг барча натижалари бекор қилинади. Огоҳлантириш ва четлаштиришлар эса ўз кучида қолади. Шундан келиб чиқиб, Лига Биринчи лига турнир жадвалини қайта шакллантиради", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
15:07
"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди 3
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар