Хвича Кварацхелия орден олади
03 июн 2025 18:20
Янгиликлар
Хвича Кварацхелия орден олади
Мамлакат ҳукумати парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг шундай қарорга келди.
"Хвича Кварацхелияни Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан табрикламоқчиман. Бу футболдаги чўққи. Шубҳасиз, Хвича Кварацхелия қўлга киритган ғалаба ҳар биримиз учун алоҳида ифтихордир. Бу бутун мамлакатимизнинг ғалабаси, буни ҳар бир мухлис шундай қабул қилди. Табриклашдан ташқари, юртимизга келтирган ўша ғалабаси учун ҳам раҳмат айтишимиз керак. Ишончим комилки, бу ҳали у кўп марта эришадиган юксак чўққиларни забт этишнинг бошланиши, холос. Унга келажакда ҳам катта муваффақиятлар тилайман.
Бизда шундай анъана бор - спортчиларимиз юксак марраларга эришса, олий давлат мукофотларига тақдим этамиз. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба айнан шундай эътирофга лойиқ бўлган ютуқ деб ҳисоблайман. Ўтган йили у миллий жамоадаги муваффақияти учун "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган эди, энди эса Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси учун уни Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тақдим этмоқчиман.
Бу унинг давлатдан оладиган жуда муносиб мукофоти, деб ўйлайман. Бу борада Грузия президенти, парламент раиси билан маслаҳатлашдик ва бир овоздан шундай қарорга келдик. Грузия президенти уни давлатнинг олий мукофоти - Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлайди", - дея Кобахидзенинг сўзларини келтиради 1tv.ge интернет-портали.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар