UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  6 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  3 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  3 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  10 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  4 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  27 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:48МТЖнинг навбатдаги йиғини ва Иорданияга қарши баҳс учун чақирилган футболчилар рўйхати маълум  6

Хуршид Хўжаев: "Ўткир айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли голкипери ҳисобланади" Янгиликлар

Хуршид Хўжаев: "Ўткир айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли голкипери ҳисобланади"

Хабарингиз бор, тажрибали дарвозабон Хуршид Хўжаев Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини олдидан жамоамиз билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Хуршид, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Жамоамиз сафига қўшилишингиз қай тарзда юз берди?

- Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ва дарвозабонлар мураббийи Антон Майеранов таклиф қилишди. “Навбаҳор”да олдин ҳам ўйнаганим, жамоа менга бегона бўлмаганлиги боис, ушбу таклифни иккиланмай қабул қилдим. Бундан ташқари, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг амбициялари юқори. Жамоа ўтган йили чемпионлик, шунингдек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун курашди ва Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Бўлажак мавсумда ҳам “Навбаҳор”нинг ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги жамоага ўтишимга сабаб бўлди.

- “Навбаҳор”да Ўткир Юсупов асосий дарвозабон ҳисобланади. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоаси посбони ҳам саналади. Юсупов билан рақобатлашишдан чўчимайсизми?


- Албатта, Ўткир Юсуповнинг тажрибали дарвозабон эканлигига шубҳам йўқ. У юртимизнинг энг кучли посбонларидан бири эканлигини ўтган мавсумда миллий терма жамоамиз ва “Навбаҳор”даги ўйинлари орқали исботлади.

Албатта, ҳар бир футболчи майдонга тушишни хоҳлайди. Лекин мен учун асосийси, жамоа ғалабаси. Вақти келиб, ҳолат шуни талаб қилса, зарурат туғилса, жамоага ёрдам беришга тайёрман.

Рақобат борасида тўхталадиган бўлсам, Аллоҳга таваккал қилиш керак. Олдин фаолият юритган клубларимда ҳам мендан кучли дарвозабонлар бўлган. Бироқ футболда ҳар хил ҳолатлар юз бериб туради. Ўткир айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли голкипери ҳисобланади.

- Жамоамиз мухлисларига қандай тилакларингиз бор?


- “Навбаҳор”да 2014-2015 йиллар фаолият юритганлигим боис, жамоа мухлисларини жуда яхши биламан.

Бўлажак мавсумда “Навбаҳор” ишқибозларини хурсанд қилиш, уларга ёрқин ғалабалар тортиқ этиш ниятидамиз.

Бизнинг маълумот
Хуршид Хўжаев – 1988 йил, 14 февралда Қўқон шаҳрида туғилган.
Футбол билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийлари: Наримон Асанов ва Рифат Ҳасанов.
Амплуаси: дарвозабон.
Қўқондаги футбол мактаб-интернатини тамомлаган.
Футболчилик фаолияти: “Нефтчи” (Фарғона, 2012-2013 йиллар), “Навбаҳор” (Наманган, 2014-2015 йиллар), “Андижон” (Андижон, 2016, 2022 йиллар), АГМК (Олмалиқ, 2017-2018 йиллар), “Бухоро” (Бухоро, 2019 йил), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йил), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2021 йил).
2023 йилдан “Навбаҳор”да.
Оилали. Уч фарзанднинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика