UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  20 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

"Андижон": Хуршид Хўжаев ва Сирожиддин Аллаев келди Янгиликлар

"Андижон": Хуршид Хўжаев ва Сирожиддин Аллаев келди

5 январь кунидан “Андижон” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаб юборди.

“Бургутлар”нинг декабрь ойидаги дастлабки йиғини бир ҳафтадан иборат бўлганди. Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилганди ва жамоа 5 январдан яна машғулотларга киришди. Айтиш керакки, “Андижон” жамоаси янги йилни ўзгаришлар билан бошлади.

“Андижон” клуби бош директори лавозимида фаолият олиб борган Шуҳрат Ўринбоев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Унинг ўрнига ёш ва умидли мутахассис Бекзод Каримов “Андижон” жамоаси бош директори этиб тайинланди. Бунгача Бекзод Каримов Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди. Бу йилдан жамоага Каримов раҳбарлик қилади. “Андижон” жамоаси мураббийлар штабида ҳозирча ўзгаришлар йўқ. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида бош мураббийлик вазифасини олган Сергей Ковшов 5 январь куни Тошкентга Андижонга келиб яна ишга киришди. Шунингдек, катта мураббий Нозим Муллаохунов ўз ишини давом эттирмоқда. Ёрдамчи мураббийи Виталий Легай эса биринчи кунги машғулотда кўрингани йўқ. Дарвозабонлар билан ишлаш учун Ҳамиджон Зокиров таклиф этилди.

5 январь куни футболчилар клуб қароргоҳига йиғилиб, Сергей Ковшов қўл остида машғулотларни бошлашди. Йиғиннинг биринчи куни бўлгани боис “Соғлом авлод” стадионида футболчилар тикланиш машғулотини ўтказишди. Унда 20 нафардан ортиқ футболчи иштирок этди. Лочин Долимов, Асрор Раҳмонов, Турсунбой Хусанов, Шукур Жумабоев, Фарҳод Бекмуродов, Алишер Тўхтасинов, Жавлон Гусейнов, Бекзод Ғозиев, Шаҳбоз Жумабоев, Даврон Жўрақулов, Фарруҳ Мирзаев ва “УзДонгЖу” жамоасидан таклиф этилган бир нечта ёшлар биринчи кунги машғулотларда иштирок этишди. Иброҳим Отахонов эртадан бошлаб машғулотларга қўшиладиган бўлса, Анвар Бердиев ва Иқбол Бобохонов пайшанба куни жамоа билан шуғулланишни бошлашади. Бундан ташқари, йиғиннинг биринчи кунида янги ўйинчилардан, “Навбаҳор”дан келган дарвозабон Хуршид Хўжаев билан ҳимоячи Бобир Акбаров ва “Машъал” жамоасидан ташриф буюрган Сирожиддин Аллаев таркибда пайдо бўлишди. Аммо уларнинг орасида Акбаров машғулотларда фақат бир кун қатнашди холос. Эртага футболчилар Андижон шаҳрида дастлабки тиббий кўрикдан ўтадилар. Андижонда олиб борилаётган иккинчи йиғинда жамоа сафига бир қатор янги ўйинчиларни келиб қўшилиши кутилмоқда.


“Андижон” клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика