UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентдаги мастер-класс ўтди  1 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  7 20:00Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2

Хуршид Ғиёсов: "Жамоадаги ўзгаришлар бизга ижобий таъсир қилди" Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: "Жамоадаги ўзгаришлар бизга ижобий таъсир қилди"

Бугун чемпионатимизнинг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Тошкентнинг икки жамоаси "Пахтакор" ҳамда "Обод" клублари ўзаро беллашишди.

Шиддатли кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу баҳсдан сўнг "Обод" жамоаси футболчиси Хуршид Ғиёсов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионат сўнггида барча футболчиларда чарчоқ аломатлари бор эди. Барчаси биз ўйлаганимиздек рўй берди. "Пахтакор" клубини яхши биламиз, хато қилган жамоаларни кечириб ўтиришмайди. Бундай клуб билан дуранг ўйнаганимиздан хурсандмиз. Биз гол уруш учун бор кучимиз билан олдинга ўтгандик, аммо рақибларимиз дарвозасини бир маротаба ишғол қилдик, холос.

Жамоамиз бу йил илк бор олий лигада иштирок этгани боис чемпионат баҳсларига мослашиб олишимиз бироз қийин бўлди. Якунда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритдик. Жамоамизда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Иккинчи даврада янги футболчилар сафимизга қўшилди. Бундай ўзгаришлар бизга ижобий таъсир қилди. Элитада қолганимиздан хурсандман", - дейди "Обод" жамоаси футболчиси Хуршид Ғиёсов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика