UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0

Хуршид Ғиёсов: "Жамоадаги ўзгаришлар бизга ижобий таъсир қилди" Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: "Жамоадаги ўзгаришлар бизга ижобий таъсир қилди"

Бугун чемпионатимизнинг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Тошкентнинг икки жамоаси "Пахтакор" ҳамда "Обод" клублари ўзаро беллашишди.

Шиддатли кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу баҳсдан сўнг "Обод" жамоаси футболчиси Хуршид Ғиёсов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чемпионат сўнггида барча футболчиларда чарчоқ аломатлари бор эди. Барчаси биз ўйлаганимиздек рўй берди. "Пахтакор" клубини яхши биламиз, хато қилган жамоаларни кечириб ўтиришмайди. Бундай клуб билан дуранг ўйнаганимиздан хурсандмиз. Биз гол уруш учун бор кучимиз билан олдинга ўтгандик, аммо рақибларимиз дарвозасини бир маротаба ишғол қилдик, холос.

Жамоамиз бу йил илк бор олий лигада иштирок этгани боис чемпионат баҳсларига мослашиб олишимиз бироз қийин бўлди. Якунда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритдик. Жамоамизда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Иккинчи даврада янги футболчилар сафимизга қўшилди. Бундай ўзгаришлар бизга ижобий таъсир қилди. Элитада қолганимиздан хурсандман", - дейди "Обод" жамоаси футболчиси Хуршид Ғиёсов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика