Хуммельс Раньерини мақтади
27 апр 2025 15:15
Янгиликлар
"Клаудио ўзи билан доимий обрўсини олиб келди, у хотиржам ва яхши инсон, лекин керак бўлганда қаттиққўл. У ўз ўйинчиларидан нимани хоҳлашини ва таркиб бўйича қарорларини яхши билади.
У мен билан ҳам ўзини шундай тутарди, лекин менда ҳеч қачон бу борада муаммо бўлмаган. Мен уни ҳар доим ҳурмат қиламан, чунки у жамоа ғалаба қозониши учун ҳамма нарсани қилаётганини биламан. У жамоадан кўп нарса кутади, аммо унинг жуда яхши ишлайдиган профессионал штаби ҳам бор. Мураббий ва футболчилар ўртасидаги комбинация жуда яхши ишлайди, деб ўйлайман", - деди "Рома" ҳимоячиси.
Айни вақтда римликлар А Серияда кетма-кет 17та ўйинда мағлубиятга учрамай, 7-ўринда бормоқда. Бугун улар турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Интер" меҳмони бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, Хуммельс мавсум якунида фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Шунингдек, Раньерининг ҳам ёзда клубдан кетиши аниқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар