UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  0 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   17 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди... Янгиликлар

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди...

Бердисини айтгунича, одамлар бир кимсани тошбўрон қилиб ўлдириб қўйгани қабилидаги гапни эшитгансиз.

Раҳматлининг исми Худойберди эди, одамлар эса Худо сўзини эшитишлари ҳамоноқ, уни ширк келтирганликда айблашди ва тошбўрон қилишди.

Замонамизда бировга тош отиш мумкин эмас. Асосан гап отилади бизда. Бироқ ҳолат ўзгармаган. Мақола ёки видео тақдим этилса, одамлар уни кўрмасдан туриб, сарлавҳасига қараб фикр билдиради. Баъзилар мақолани ўқимаганлигини очиқ тан олиб, у ҳақда дадил фикр билдиришда давом этади, лол қоламан. Аҳамиятли томони, мана шундайларнинг 99 фоизи эркаклардир.

Бирор воқеа ёки масала юзасидан фикр билдириш журналист учун қўл учида қилинадиган иш эмас. Олдин ўрганиб, текшириб, фикр юритиб, кейин иш бошлаш яхши. Қандайдир мақола остида муаллиф ноўрин танқид қилинаётган бўлса, кўпга қўшилиб, ўзим ҳам тошбўрон қилиб кетишдан тийиламан. Зиёли, ўзининг шахсий қарашлари ва принциплари бор одам фикрида собит тура олади, деб ҳисоблайман. Айтмоқчиманки, тошбўрон қилиш қочмайди, шунчаки олдин у нима деганини билишим шарт, деб ҳисоблайман.

Мақолалар остида қолдириладиган фикрлар кайфиятимга ёмон таъсир кўрсатади, руҳий тушкунликка тушиб қоламан, демайман, буни ҳамкасбларим яхши билишади. Шукр, ўринли танқидни ўринсизидан ажрата оламан. Айтишим керакки, ўзбек футболи ҳақида кўп чиқишлар қилдим, кимгадир ёқмайдиган нарсалар ёздим, кимнидир танқид қилдим. Фикр билдираётганлар орасида ўша танқидларга дуч келиб қолган одамларнинг ё ўзлари ёки яқинлари ҳам борки, улар фикр билдираётганда дарҳол шахсиятдан бошлайди. Чунки мен томонимдан уларнинг томорқасига тош отилган, мақолада нима дейилгани улар учун аҳамиятсиз, ёмон кўришди, вассалом.

Бемалол, танқид қилинг, ёмонланг, фикрингизни баён этинг, бунга ҳақлисиз. Барчада танлов ҳуқуқи бор, буни доим ҳурмат қиламан. Ва айтаманки, миллионта ҳақорат келиб тушганида ҳам, ўз йўлимда давом этаман. Менга иш берувчи мендан фойда йўқлигини билиб, бўшатиб юбормагунича шу. Рақобат ҳақида гап кетганида эса нокамтарлик бўлса ҳам айтаман, ўзимиздаги исталган футбол журналисти билан рақобатга тайёрман.

Айтмоқчи бўлганим, ҳеч бўлмаганда мақолани ўқиб, видеони томоша қилиб кўринг. Шунда фикрларингиз жилла қурса кулгили бўлиб қолмайди. Ундаги бирор бир фикр юзасидан кимдадир таклиф, эътироз бўлса, ҳаммасига жавоб беришга тайёрман. Тез орада Championat.asia бунинг учун имконият яратиб беради.

Муаллиф :
Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика