Хожсон: "Стерлинг чарчоқ туфайли Эстонияга қарши асосий таркибда бўлмади"
13 окт 2014 11:09
Янгиликлар
Хожсон: "Стерлинг чарчоқ туфайли Эстонияга қарши асосий таркибда бўлмади"
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Евро2016 саралаши доирасида Эстонияга қарши ўйинда нега ярим ҳимоячи Рахим Стерлинг майдонга асосий таркибда тушмаганини тушунтириб берди.
"Рахим машғулотлардан сўнг олдимга келиб, ўзида чарчоқ аломатларини сезганини ва яхши формада эмаслигини айтди. Мен унга, Адам Лаллана асосий таркибда чиқиши ва ўзи захирадан ўйинга қўшилиши ҳақида таъкидладим. Эътибор берган бўлсангиз, шундай ҳам бўлди, Стерлингда ҳеч қандай жароҳат йўқ" - дейди Хожсон.
Англия терма жамоаси Эстонияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги ягона голни Уэйн Руни ўз номига расмийлаштирди.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар