UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

“Хотира-79”даги вазиятга ким жавоб беради?! Янгиликлар

“Хотира-79”даги вазиятга ким жавоб беради?!

Теглар :  Хотира-79
Бир неча йиллардан буён ПРО-Лигада иштирок этиб келаётган “Хотира-79” жамоасидаги вазият кун сайин салбий кўриниш ола бошлади.

Наманган вилояти, Уйчи тумани жамоасида тайинли раҳбарият ва бош мураббийнинг йўқлиги маҳаллий мухлисларни чуқур изтиробга солмоқда. Хабарингиз бўлса керак, йил бошида “Хотира-79” жамоаси бош мураббий сифатида Нозим Муллаохуновни рўйхатдан ўтказганди. Аммо кейинчалик мураббий у ерда узоқ вақт ишламади ва жамоа лагерини тарк этди. Сўнгра раҳбарият бошқарув постига бунгача эркаклар футболида бош мураббий сифатида ишлаб кўрмаган Науфал Бобоевни олиб келди. Науфал Бахтиёрович мураббий сифатида “Бунёдкор” аёллар жамоасини бошқарганди. Эркаклар футболида ёш мутахассис ўзини кўрсатиш учун астойдил енг шимариб ишга киришганди. Бироқ жамоа ичидаги муҳит Бобоевни ҳам Уйчида узоқ ишлай олмаслигини кўрсатиб берди.

Раҳбарият бўшаб қолган постга яна Муллаохуновни қайтаришни лозим топди. Бироқ мураббийнинг иккинчи қайтиши 2та ўйингача бўлди. Сабаби ушбу мураббий яна жамоага бормай қўйган.

Жамоа футболчилари билан боғланганимизда, ойлик маош тугул на ётоқ, на овқатланиш учун шароит борлигини таъкидлаб ўтишди. Футболчилар ўйин куни тўғри стадионда йиғилади ва тўртта тўпни олиб, бироз “квадрат” ўйнаб, ўйинга киришиб кетади. “Хотира-79”да ўзи биттагина мураббий бор эди. Ҳозир шу ҳам йўқ. Футболчилар ўйинларга мураббийсиз тушмоқда. Раҳбариятда биргина ижрочи сифатида Илҳом Отавалиев қолган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Хотира-79”даги вазиятдан ўзингиз учун хулоса чиқариб олиш қийин бўлмаса керак. Кўрамиз, бу ҳолат қачонгача давом этар экан.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика