

«Биз барча ишни қилдик, «Эвертон» битта вазият содир этди ва гол урди.
Ўзимнинг футболчиларимдан ғазабдаман. «Эвертон» ва Роналд Куманга тасанно. Улар ажойиб ўйнашди.
Бизнинг йигитларда пенальтидан гол уриш учун маҳорат етарли, аммо кўп бор 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмаяпмиз. Келажакда янада кўпроқ гол урамиз деб умид қиламан», – дейди Гвардиола.
Учрашувнинг 43-дақиқасида Мартен Стекеленбург Кевин де Брюйненинг, 70-дақиқада эса Серхио Агуэронинг пенальтидан йўллаган зарбаларини қайтарди.



