UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  1 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  4 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   32 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   2 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   4 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  11 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  177 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  5 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  26

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"

Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Вьетнамга қарши қийин баҳсдан сўнг Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Суннатулла Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хосе Венансио Лопес:

— Аввало ярим финалга йўл олганимиздан жуда хурсандман. Вьетнам терма жамоаси ва бош мураббий Диегони яхши ўйин кўрсатгани билан табриклайман. Учрашув икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Аммо қийинчиликларга қарамасдан, ўйинни назорат қила олдик. Баҳс якунланишига 55 сония қолганида ғалаба голини урдик. Рақибда ҳам етарлича имкониятлар бўлди, айрим вазиятларда бизга омад кулиб боқди. Айтишим мумкинки, ушбу терма жамоа ярим финалда бўлишга ҳақли.

Жамоа мағлубиятдан қандай чиқиб кетгани ҳақида:

— Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай алоҳида тактика ишлаб чиқмадик, фақат ҳимоямиздаги баъзи камчиликларни бартараф этдик. Шунингдек, дарвозабонимизга ҳужумларга кўпроқ қовшилиши кераклигини айтдим. Ғалабага сабаб бўлган ягона жиҳат бу жамоанинг руҳий ҳолатидир. Футзалчиларимиз қандай ҳолатда бўлишмасин, доимо муваффаққият учун курашадилар.

Учрашувга тайёргарлик ва Эронга қарши баҳс ҳақида:

— Биз ушбу ўйинга руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Баҳс давомида ҳам айнан шу сабаб ғалаба қозондик. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам шогирдларим ўйинни хотиржам давом эттиришди ва назоратни йўқотишмади.  

Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз. Уларга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади.

Суннатулла Жўраев:

— Бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман, бундан жуда хурсандмиз. Оғир учрашув ўтказдик, бироқ ўз ўйинимизни топиб олдик ва ғалаба қозондик. Жамоамиз жуда яхши ҳолатда ва финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика