Хорватия терма жамоаси шифокори Модричнинг жароҳатида Анчелоттини айблади
20 апр 2015 12:43
Янгиликлар
Хорватия терма жамоаси шифокори Модричнинг жароҳатида Анчелоттини айблади
Хорватия терма жамоаси шифокори Борис Немецнинг ҳисоблашича, миллий жамоа ва "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг жароҳатида "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти айбдор.
"Модрич ҳар ўйин 90 дақиқа ўйнади. Анчелотти туфайли Модрич катта босим остида қолди. Модрич оёғига зарба беришгани учун эмас, тўлиқ тайёр бўлмаганлиги учун жароҳат олди. Уни аяб ўйнатишганида, Модрич жароҳат олмаган бўларди" - дейди Немец.
29 ёшли хорват жароҳат туфайли 6 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин.
Фикрлар