Хорватия терма жамоаси устози: "Модрич ҳеч қачон терма жамоадан кетиш ҳақида ўйламаган"

Aslanov Jasurbek
29 авг 2017, 14:25
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Анте Чачич "Реал" ва миллий жамоа ярим ҳимоячиси Лука Модрични қўллаб-қувватлади.

Футболчи ёлғон кўрсатма бериш борасидаги можародан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолганини тан олди.

"Лука Модрич жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиси ҳисобланади ва у Хорватия терма жамоасида ўйнаётганидан фахрланади. У ҳеч қачон миллий жамоадан кетиш ҳақида гапирмаган ва ўйламаган.

Перишич? Иван билан гаплашдим. У "Интер"да бахтли. Лучано Спаллетти уни қадрлайди ва янги шартнома тайёрламоқда" - дейди Чачич.

Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Косово (2 сентябрь) ва Туркияга (5 сентябрь) қарши бўлиб ўтадиган баҳсларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal