UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  30 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

“Хоразм”га нима сабабдан келгани, Литвадаги фаолияти борасида Бобур Фарҳодов қандай фикрда? Янгиликлар

“Хоразм”га нима сабабдан келгани, Литвадаги фаолияти борасида Бобур Фарҳодов қандай фикрда?

“Бунёдкор”да ажойиб ўйинлар кўрсатган ярим ҳимоячи Бобур Фарҳодов ҳозирда Про-лигада “Хоразм” шарафини ҳимоя қилмоқда.

“Олимпик” билан кечган баҳсдан сўнг Бобур билан суҳбатлашдик ҳамда ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

- “Олимпик” билан кечган ўйин борасида қандай фикрдасиз?


- Бу ўйин биз кутгандан ҳам қийин кечди. “Олимпик” жуда яхши ва ақлли жамоа ҳисобланарди. Шу туфайли учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Ўйлашимча, ўйинда қайд этилган натижа адолатли бўлди.




- “Хоразм” ушбу мавсумда чемпионатда қандай мақсадларни кўзламоқда?


- Қолган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этган ҳолда, чемпионатни 5-ўринда тугатмоқчимиз. Футболчилар шу мақсад сари ҳаракат қилмоқда.

- Энди бироз мавзудан четлашсак. Кўпчилик сизни Суперлиганинг бирор жамоасида тўп суришингизни кутганди. Нима сабабдан “Хоразм” вариантига тўхталдингиз?


- Биласизми, жорий йил бошида Литва мамлакатига йўл олган эдим. Ёзга келиб эса Ўзбекистонга қайтдим. Ўша вақтда очиғи, бирорта Суперлига жамоаларидан таклиф бўлгани йўқ. Шу пайтда “Хоразм” бош мураббийи Александр Ежов алоқага чиқиб, юритимизга қайтадиган бўлсам, “Хоразм”га келишимни истаётганини айтганди. Мен эса у киши билан келишиб қўйдим ва ваъдамни устидан чиқиш учун ҳам “Хоразм”га келдим.

- Литва ҳақида гап очдингиз. Сиз у ерда қайси жамоа шарафини ҳимоя қилдингиз. У жамоага сизни ким тавсия қилган эди?


- У ерга агентлар орқали йўл олгандим. Мен Литванинг 1-лигаси иштирокчиси “Миния” клуби шарафини ҳимоя қилдим. Умуман олганда, жамоа яхши шаклланган ва менга барча шароитларни яратиб берди.




- “Миния”да тўп суриш орқали ўзиз учун нимани кашф қилдингиз?


- Тўғриси, бу ерда ўзимни учун бирор нимани кашф қила олганим йўқ. Виза билан боғлиқ муаммо туфайли чемпионат бошланганидан сўнг Литвага етиб бордим. “Миния”нинг тахминан 8 ёки 9та учрашувида майдонга тушдим. Жуда кам муддат жамоа билан бирга бўлдим.

- Яна Литвадан таклиф бўлса, у ерга қайтиб борасизми?


- Қачонки еврокубоклар учун курашадиган ёки тўп сурадиган жиддий жамоадан таклиф бўлса, албатта борган бўлардим.

- Литвада ҳам легионерларга яхши маош тўлашадими?


- Йўқ. Фақатгина, еврокубокларда тўп сурадиган жамоалари маош борасида яхши. Қолганларида у қадар катта маош берилмайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика