“Хоразм” жамоаси назорат ўйинларида куч синашмоқда

Narzulla Saydullayev
23 мар 2015, 11:07
Тошкент шаҳрида мавсум олди ўқув-машғулот йиғинини маромига етказаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси белгиланган режа бўйича назорат учрашувларида иштирок этмоқда.
Жамоа шу кунгача бир нечта ўйин ўтказди.
  
Жумладан, кеча урганчлик футболчилар биринчи лиганинг яна бир жамоаси “Зомин”га қарши тўп суришди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Жасур Отажонов томонидан рақиб жамоаси дарвозасига киритилган  ягона тўп, “Хоразм”нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади, 1:0.
   
“Хоразм” жамоасининг пойтахтдаги йиғини 25 март куни ниҳоясига етади ва воҳалик футболчилар эртасига эрталаб Урганчга йўл олишади.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia