UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Хоразм вилояти. “ФМИ-1” жамоаси болалар лигаси ғолиби Янгиликлар

Хоразм вилояти. “ФМИ-1” жамоаси болалар лигаси ғолиби

Теглар :  Хоразм
Жорий йилнинг май ойида бошланган Хоразм вилоятининг болалар лигаси поёнига етди.

Деярли етти ой давом этган мусобақада воҳанинг  2001-2002  йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан иборат бўлган ўн олти жамоа қатнашди.

Ўйинлар аввалига икки гуруҳда олиб борилди. Ўз навбатида гуруҳларда яхши кўрсаткичга эга бўлган тўрттадан, жами саккизта жамоа чорак  финал жуфтлигини ҳосил қилди. Ушбу жуфтлик ғолиблари ярим финалда ўзаро баҳс юритди. Жумладан, “ФМИ-2” ва  “2-сон БЎСМ” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд қилинди, 1:1. Пенальтидан тўп тепиш борасида омад “ФМИ-2”  вакилларига кулиб боқди, 4:3. Иккинчи ярим финалда “ФМИ-1” жамоаси “Урганч ОЗК” устидан 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Шундай қилиб, финалда Урганч шаҳрида фаолият юритаётган 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати(директори Шерзод Ибодуллаев)нинг иккита жамоаси -“ФМИ-1” ва жамоалари ўзаро рўпара келишди. Беллашувнинг биринчи қисмида ҳисоб очилмади. Бироқ, иккинчи бўлимда Аброр Қиличев устозлик қилаётган “ФМИ-1” жамоаси рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллаб, 2015 йилги Хоразм вилояти болалар лигаси чемпионлигини қўлга киритди. “ФМИ-2” иккинчи, “Урганч ОЗК” ва “2-сон БЎСМ” жамоалари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

- Жорий йил мактаб-интернатимиз тарбияланувчилари учун омадли келди, - дейди 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Азамат Жабборов. – Бинобарин, жамоаларимиз нафақат вилоятда, умуман, республика миқёсида ўтказилган кўплаб биринчиликларда муваффақиятли иштирок этишди. Бу галгиси, янги йил байрами арафасида ёш футболчиларимиз учун ўзига хос совға бўлди. Бундан жуда хурсандмиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика