UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  1 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

“Хоразм” тайёрланмоқда Янгиликлар

“Хоразм” тайёрланмоқда

Биринчи лиганинг етакчиларидан бири ҳисобланган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси янги мавсумга тайёрланмоқда.
Воҳаликлар 10 январдан Хоразм спорт мажмуаси ўйингоҳида мураббий Ойбек Қурёзов бошчилигида шуғулланишяпти. Ҳозирча кунига бир маротаба ўтказилаётган машғулотларда ўтган йили жамоа сафида тўп сурган деярли барча маҳаллий футболчилар иштирок этишаётир. Шунингдек, йиғинда кўплаб ёш “чарм тўп” усталарини ҳам  кўриш мумкин.

17 январь куни “Хоразм”ликлар ўзларининг дастлабки назорат учрашувини ўтказишди. Улар жорий йили Наманган заминида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод” спорт мусобақасига тайёргарлик кўраётган вилоят терма жамоаси билан ўзаро куч синашишди. Ўйин 3:0 ҳисобида биринчи лига вакилининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.


И. Худойберганов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика