UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  195 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  149 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

“Хоразм” бош мураббийи: “Танаффусда шогирдларимга ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнаётганлигини тушунтирдим” Янгиликлар

“Хоразм” бош мураббийи: “Танаффусда шогирдларимга ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнаётганлигини тушунтирдим”

“А” Про-Лига 14-туридан ўрин олган “Ифтихор”- “Хоразм” (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимини қийин ўтказдик. Ҳаво иссиқ бўлганлиги туфайли шогирдларим футбол ўйнашда қийналишди. Бугунги ўйинга рақиб жамоани ўйин услубидан келиб чиқиб, алоҳида тайёргарлик кўрган эдик. Бугун шогирдларим бир-бирларига яқин турган холда ўйин ташкил этишди.

Биринчи бўлим иккинчисидан фарқ қилди. Негаки, ҳаво салқинлашди ва ўз-ўзидан майдонда югуриш осонлашди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари майдонга мослашишди. Танаффусда шогирдларимга ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнаётганлигини, астойдил ҳаракат қилиб ютишимиз лозимлигини тушунтирдим. Айни дамда уй ўйингоҳимизда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, мақсадимиз битта – насиб бўлса мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш – дейди Александр Ежов.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика