UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди" Янгиликлар

Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"

Про лига 27-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг хоразмликлар мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида қатнашди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

"Мавсум охирига келиб айтишим мумкинки, режаларимиз сал бошқача эди. Шундай бўлса-да, йигитларга қилинган меҳнат учун раҳмат айтмоқчиман. Бизга озгина тажриба етишмаяпти, лекин бу босқичма-босқич ўнгланиб боради. Совуқ ҳаво бўлишига қарамай, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бизга ишонч билдираётган раҳбариятга ҳам миннатдорлик билдираман", – деди Ежов.

- Эшитишимизча, Ҳаким Фузайлов билан мавсум охирига қадар, яъни 6 ойлик шартнома тузилган экан. Умуман олганда, мураббийлаш штаби тақдири қандай кечади?

- Биласизми, бу менга боғлиқ эмас. Барчасини раҳбарият ҳал қилади. Бизга ишонишса, ишлашда давом этамиз.

- Ҳужумчиларнинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- 2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди. Аммо "Машъал" ҳақида унутмаслигимиз керак. Улар мавсумни жуда ёрқин ўтказди ва яхши жамоа эканлигини исботлади. Ҳужумчимизда қулай имкониятлар бўлди, аммо уларни айбламоқчи эмасман. Ҳужумчимиз пенальтидан ҳам гол уролмади, аммо дунё юлдузлари билан ҳам бунақаси учраб туради, уни айблай олмаймиз. Жамоа уни қўллаб-қувватлади. Умид қиламизки, кейинги учрашувларда ўзини кўрсатади.

- "Хоразм" сўнгги турда "Арал" меҳмони бўлади. Жамоа мавсумни юқори нотада тугатиш учун бу баҳсга астойдил тайёрланадими?

- Бутун мавсум давомида охиригача курашиш учун майдонга тушдик. Кўплаб муаммоларга учрадик. Таркибда йўқотишлар ва дисквалификацияга учраганлар бор эди. Албатта, "Арал" билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика