UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  1 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта" Янгиликлар

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси директори Мақсуд Каримов иштирок этди.

"Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга ўйлаб қўйган режаларимиз бор эди. Кўп режаларимиз ўхшамади. Энди мағлубият нима билан боғлиқлигини ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги баҳсларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Ҳозир йигитлар билан ҳам бу борада гаплашиб олдик. Керакли хулосаларни чиқарамиз.

Ўтган мавсумда жамоамизни тарк этган футболчиларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Бош мураббий кетди, ҳозирда бошқа мутахассис билан ишлаяпмиз. Янги келган футболчилар қай даражада ўзини оқлашини мавсум давомида билиб оламиз. Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Пандемия ва бошқа омиллар ўз таъсирини ўтказмоқда. Энди буларни баҳона қилмоқчи эмасман. Кейинги ўйинларга яхшироқ ҳозирлик кўрамиз. Бир неча ойдан кейин трансферлар ойнаси очилади. Шунда ўзимизга керакли бўлган футболчиларни сафимизга қўшиб оламиз.

Клубимизда матубот хизмати бўлмагани билан уни вазифасини бажарадиган ишчимиз бор. Агарда унинг ишлари қониқтирмаса матбуот котиби олишимиз мумкин. Бу жой бўш турибди.

Ўйиндан кўнглимиз тўлмади. Бунинг сабабига киришамиз",- дейди Мақсуд Каримов.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика