Холанд терма жамоа ўйинларини ўтказиб юборади
04 окт 2021 19:27
Янгиликлар
Холанд терма жамоа ўйинларини ўтказиб юборади
Эрлинг Холанд жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Туркия ва Черногорияга қарши ўйинда Норвегияга ёрдам бермайди. Бу ҳақда иқтидорли форвард ўзининг твиттердаги саҳифасида хабар берди.
"Афсуски, терма жамоада ўйнашга тайёр эмасман. Агар майдонга тушсам, бундан хурсанд бўлардим. Қандай натижа қайд этмасин, Норвегия терма жамоасига омад тилайман", — деб ёзади Холанд.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг "Боруссия Дортмунд"нинг учта ўйинини мушакларидаги муаммо туфайли ўтказиб юборганди. Холандсиз "асаларилар" иккита ғалаба ва битта мағлубият қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар