Холанд "Реал"га ўтмайди(ми)?
12 апр 2022 19:19
Янгиликлар
Холанд "Реал"га ўтмайди(ми)?
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг "Реал"га ўтиши даргумон, дея хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио сайти.
Манбага кўра, "қироллик клуби" ҳужумчини 125 миллион еврога сотиб олишга тайёр, бироқ фақат 2023 йилнинг ёзида. Холанд эса келаси ёзда клубини ўзгартириш ниятида. Шу тариқа, Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолай олмасагина норвегиялик футболчининг номзодига қайтади.
21 ёшли Холанд жорий мавсумда Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар