Холанд: "Ҳамма нарсани ютишни хоҳлайман"

Tolibjon Qosimov
6 мар 2024, 13:58
Бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари давом эттирилишидан хабарингиз бор.

"Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Копенгаген"га қарши баҳс олиб боради. Ана шу беллашувдан олдинги матбуот анжуманида "шаҳарликлар" тўпурари Эрлинг Холанд иштирок этди.

"Ўтган мавсумда мен ҳамма нарсани ютдим. Энди эса бунинг таъмини ҳис қилганимда яна бир бор ҳамма совринни ютишни хоҳлайман. Жамоамизда ҳаммаси яхши ва мен кўпроқ голлар уриб йигитларга ёрдам беришга тайёрман.

Ёш пайтларим бу осон иш эмасди. Ютқазганимизда ва бу сабаб кўплаб имкониятлардан бебахра қолганимда йиғлашни бошлардим. Айнан шу нарса устида ишлаш керак, охир-оқибат ҳаммаси сизнинг миянгизда, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Мен жуда кўп вазиятларни кўкка совурардим ва ҳозир ҳам кўп имкониятлардан фойдаланмасликда давом этмоқдаман. Лекин, шунга қарамай кўплаб голлар уришда ҳам давом этаман. Вазиятлардан фойдалана олмаганимда одамлар мени танқид қилишларига эътибор бермаслигим керак", - дея Холанднинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›