

Манбанинг хабарига кўра, Германиянинг топ-клублари скандинавиялик футболчига янги шартнома таклиф қилган, бироқ футболчи янги битим тузишдан бош тортган.
Эрлинг Европанинг гранд жамоасига ўтишни истайди ва шу сабабли "асаларилар"нинг шартномани узайтириш борасидаги уринишларини рад этмоқда.
Аввалроқ "Боруссия" Холандга маошини икки баробар оширишни таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилнинг ёзигача амал қилади. Форварднинг трансфер қиймати 150 миллион еврога баҳоланмоқда.



