Холанд агенти: "Эрлиннинг нархи 1 млрд. евро"
19 фев 2023 19:56
Янгиликлар
Холанд агенти: "Эрлиннинг нархи 1 млрд. евро"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд агентининг фикрича, мижозининг трансфер бозоридаги нархи 1 млрд. евро экан.
"Холанднинг нархи 1 млрд. евро. Бунга ишончим комил.
Буни баъзилар ҳазил тариқасида қабул қилиши мумкин, ким ҳам 1 млрд. евро тўларди дерсиз, аммо унинг ёши, даража ва ўсишини ҳисобга олинг.
Келажакда нима бўлиши номаълум, аммо у барибир келади" - дейди Рафаэль Пимент.
"Манчестер Сити" ёзда Холандни Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 75 млн. еврога сотиб олган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар