Ходжсон Линекернинг танқидига жавоб берди
12 сен 2013 14:52
Янгиликлар
Ходжсон Линекернинг танқидига жавоб берди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ходжсон собиқ футболчи хозирда ВВС телеканали шарҳловчиси бўлган Гари Линекернинг танқидига жавоб берди.
Линекер ЖЧ-2014 саралашидаги Украинага қарши ўйинни (0:0) "жирканч" деб атади.
– Англия терма жамоасида ўйнаган ва унга сардорлик қилган одам бизни танқид қилиши ғалати, – дейди Ходжсон Reuters га. – Мен Гэри Линекерни ўйинларини кўрганман, у сардорлик қилганини эслайман, ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо баъзида ёмон ўйинлар ҳам бўлган. Линекернинг барча ўйинлари ҳам ажойиб ўтавермаган. Афтидан, кўпчилик терма жамоамизнинг 7 нафар асосий ўйинчиси Молдавия (4:0) ва Украинага қарши ўйнаганини билмайди шекилли. Истаган одам бизни танқид қилиши ёки мақташи мумкин, аммо буларнинг барчасига қўшилади деб ўйламанг.
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар