UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  122 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  3 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  6

Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" Янгиликлар

Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"

Вьетнам олимпия терма жамоаси бош мураббий Хоанг Ан Туанг Ўзбекистонга қарши кечган учрашувдан сўнг (0:3) учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли эканлигини бугун майдонда исботлади. Бугунги натижа қандай ўйин бўлганини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман.

- Ироқ терма жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?

- Кейинги учрашув биз учун ҳам, Ироқ учун ҳам осон бўлмайди. Ироқ гуруҳ босқичида мағлуб бўлганинга қарамай, улар кейинчалик кучли жамоа эканлигини исботлашди. Ироққа қарши алоҳида режа ишлаб чиқимиз керак. Осон баҳс бўлмаслиги аниқ.

- Биринчи бўлимдан сўнг нега кўп узгаришларга қўл урдингиз? Бунга сабаб нима?

- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмагани учун.

- Ўзбекистон қайси ҳижатларда Вьетнам жамоасидан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси нафақат бугунги учрашувда, балки олдинги учрашувларда ҳам буни исботлаб келди. Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги фарқ катта ва якуний ҳисоб ҳам буни кўрсатиб берди. Ўзбекистон терма жамоасига финалга қадар етиб бора олишига ишонаман.


Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика