Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"
24 апр 2024 08:55
Янгиликлар
Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"
- Ўйин ҳақида
- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли эканлигини бугун майдонда исботлади. Бугунги натижа қандай ўйин бўлганини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман.
- Ироқ терма жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?
- Кейинги учрашув биз учун ҳам, Ироқ учун ҳам осон бўлмайди. Ироқ гуруҳ босқичида мағлуб бўлганинга қарамай, улар кейинчалик кучли жамоа эканлигини исботлашди. Ироққа қарши алоҳида режа ишлаб чиқимиз керак. Осон баҳс бўлмаслиги аниқ.
- Биринчи бўлимдан сўнг нега кўп узгаришларга қўл урдингиз? Бунга сабаб нима?
- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмагани учун.
- Ўзбекистон қайси ҳижатларда Вьетнам жамоасидан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?
- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси нафақат бугунги учрашувда, балки олдинги учрашувларда ҳам буни исботлаб келди. Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги фарқ катта ва якуний ҳисоб ҳам буни кўрсатиб берди. Ўзбекистон терма жамоасига финалга қадар етиб бора олишига ишонаман.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар