Хитойда ўйнаётган футболчи: «Менда «Барселона»дан таклиф бор»
25 июн 2017 08:25
Янгиликлар
Хитойда ўйнаётган футболчи: «Менда «Барселона»дан таклиф бор»
«Гуанчжоу Эвергранд»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Паулиньо «Барселона»дан таклиф борлигини маълум қилди.
«Барселона» менинг агентим билан алоқага чиқди. Улардан таклиф бўлди. Ҳозир агентим улар билан гаплашмоқда.
Ҳозир фаолиятимдаги энг ёрқин палла. Бундай пайтда қарор қабул қилиш оғир.
«Барселона»дек катта клуб менга қизиқаётганидан хурсандман. Бу ажойиб», — дейди бразилиялик футболчи.
Фикрлар