UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  0 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди? Янгиликлар

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди?

Теглар :  Хитой
Европада ўзини кўрсата олган баъзи футболчилар Хитой Супер лигаси клубларининг катта маошли таклифини қабул қилиб, ҳозирда ушбу чемпионатда тўп тепишмоқда.

Хитой клублари қишки трансфер ойнасида яна фаол. Аммо ушбу мамлакатнинг ҳеч қайси жамоаси дарвозабон харид қилиш ҳақида ўйламаяпти.

Бу таъқиқланганми?

Якунланган мавсумда иштирок этган жамоаларда бирорта легионер дарвозабон йўқ. Чунки бу таъқиқланган. Бунга сабаб, чет эллик дарвозабон маҳаллий посбонларнинг ривожланишига имкон бермайди ва бу Хитой терма жамоасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Бу қачон бошланган?

Хитой чемпионатида доимо легионерлар сонига таъқиқ бўлган. 1994 йилдан 2000 йилгача бир жамоа кўпи билан 3 нафар чет эллик футболчи харид қилиши мумкин бўлган.


2001 йилда бу чеклов 4 футболчига етди, аммо майдонга фақат 3 нафар легионер тушиши мумкин. Дарвозабонларга таъқиқ ҳам айнан шу йилда чиқарилган.


Бу иш беряптими?

Ҳа. Хитойлик дарвозабонлар ушбу таъқиқдан сўнг катта ўсишга эришди. Масалан, "Гуанчжоу Эвергранд" ва Хитой терма жамоаси посбони Жен Чэн 2016 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигасида "Гуанчжое Эвергранд" дарвозасини ишончли қўриқлаб, турнир ғолибига айланди.



Бошқа мамлакатларда шунга ўхшаш таъқиқлар борми?

Европа чемпионатларида бунга жиддий қарашмайди. Аммо Россия Премьер-лигаси Хитой чемпионатига ўхшаш. Россия чемпионатида бир жамоадан фақат олти нафар легионер майдонга тушиши мумкин. Бу учрашувда камида 10 нафар россиялик ўйнашига имкон беради. Ўзбекистон чемпионатида ҳам худди шундай чеклов бор. 2016 йилги мавсум бошида чемпионатда легионер дарвозабонлар ўйнаши таъқиқланди. Чет эллик футболчиларга ҳам чеклов мавжуд. 3+1 кўринишидаги чеклов - 3 нафар дунёнинг истаган мамлакатидан ва бир нафар Осиёдан легионер ўйнатишни билдиради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика